0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish
Бугун 17 апрел куни ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда тадбиркорларга Хива туман ҳокими О.А.Матякубовнинг мурожаатномаси ҳамда халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди. Кун тартибида:1. Хива тумани ҳокимининг “Мейлиев Санжарбек Тангрибергоновични Хива тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисида”ги 2021 йил 14 апрелдаги 788-сон қарорини тасдиқлаш тўғрисида.