10 noyabr 2015

2015 йил 12 февраль № 244 Хива тумани ҳокимининг қарори

 

 

ХИВА ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
2015 йил 12 февраль № 244 Хива тумани
Хива туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 
320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 
2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 
2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда) талабларига асосан, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек 
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг 
асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда матнда "техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага;
техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 1-февралидан 
1-июнигача техник кўрикдан ўтказилишини таъминлансин.
2. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:
техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва рўйхатдан ўтганлиги;
техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;
техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлигини кўриб чиқсин.
3. Техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга – 0,18 фоизи;
қишлоқ хўжалик машиналарга – 0,10 фоизи;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига – 0,37 фоизи миқдорда йиғим ундирилсин.
4. Туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори (М.Имомов) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2014 йил 4 февралдаги 221-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Қарор "Хива тонги” газетасида эълон қилинган кундан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
 
 
Хива туман ҳокими Д.Аллақулиев

 

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Qo'shimcha ma'lumotlar:

FERMERNING YANGI LOYIHASI

FERMERNING YANGI LOYIHASI
Urganch tumanidagi "Bahrom” fermer xo‘jaligi chorvachilikka ixtisoslashtirilgan, izchil izlanishlar natijasida u ko‘p tarmoqli tadbirkorlik sub’ektiga aylantirildi.

Xalq deputatlari viloyat Kengashi doimiy komissiyalari ro‘yxati

Xalq deputatlari viloyat Kengashi doimiy komissiyalari ro‘yxati
09.09.2015   Xalq deputatlari Xorazm viloyat Kengashi deputatlari RO‘YXATI   1 Odamboeva Nodira Ozodovna 1968 yil O‘zXDP

Bo'lim boshliqlari

Bo'lim boshliqlari
Туман ҳокимлиги аппарати Туман ҳокимлиги аппаратида жами 23 киши фаолият кўрастади. Булар туман ҳокимининг ёрдамчиси, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда унинг бош мутахассиси, туман ҳокимининг

Manzil

Manzil
Туман ҳокимлиги манзили Адрес: Хива тумани, Н.Кубро кўчаси, 27 уй, 220900 Тел: (0362) 375 42 65, 375 27 01 Факс: (0362) 375 38 81, Электрон

Tuman haqida

Tuman haqida
Хива – очик осмон остидаги музей-шахар. Шахар 2500ёшда. 1990 йилда ЮНЕСКО томонидан Бутундунё ёдгорликлари Дастурига киритилган. Хоразм вилояти пойтахти Урганч