Ҳоким ва ёшлар учрашуви

24.04.2021 449 Yangiliklar
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун туманининг «Серчалли» маҳалласидаги 22-сонли мактабда «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. 
Учрашувда 1-сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммолари тингланилди. Сўзга чиқган туман ҳокими О.Матякубов даставвал мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ва имкониятлар ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг бевосита учрашув иштирокчилари туман ҳокимига ўз саволлари, олдида турган муаммолари билан мурожат этишди ва ёшлар томонидан берилган ҳар бир саволга муносиб жавоблар берилди. Иштирокчилардан асосан ишга жойлашиш, моддий ёрдам, кредит олиш тартиблари борасидаги мурожаатлар назоратга олинди ва ижросини таъминлаш борасида тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, амалий ечим топиш учун муддатлар белгиланди. Тадбирда ёшлар ишлари агентлиги, аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази, ёшлар иттифоқи ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.








и ещё 2