Хоразм вилояти ДХХ бошлиғи кубоги спорт мусобақаси финал босқичи

22.05.2021 798 Yangiliklar
Хоразм вилояти Давлат хавфсизлиги хизмати бошлиғи кубоги спорт мусобақаларининг Хива тумани финал босқичи бўлиб ўтди..
Кескин ва муросасиз ўтган бахсларда туманнинг Ғовук, Полосултон, Журён ҳамда Соёт маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ғолиблик учун тўп суришди. Натижаларга кўра Полосултон маҳалласи ёшлари 3-ўринни, Соёт маҳалласи ёшлари 2-ўринни ва 1-ўринни Журён маҳалласи ёшлари эгаллаб, вилоят босқичи мусобақасига йўлланмани қўлга киритишди. Тадбир сўнгида ғолиблар вилоят ДХХ бошлиғининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.