Замонавий типдаги уйлар қурилиши ишлари бошланди.

24.05.2021 450 Yangiliklar
ТУМАНДА ЗАМОНАВИЙ ТИПДАГИ УЙЛАР ҚУРИЛИШИ ИШЛАРНИ БОШЛАНДИ.

Бизнинг қудратимизга шубҳа қилганлар биз қурган иморатларга боқсунлар”. Ушбу жумлалар орқали темурийлар даврида ҳам илм-маърифат, бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қартилганлиги, асрлар оша авлодларга мерос бўлиб келаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари Хиваликлар мисолида  яққол номоён бўлмоқда. Бугун туман ҳокими О.Матякубов, қурилиш корхонаси бошлиқлари, туман имом хатиби бошчилигида “KHIVA BUILDING” корхонаси томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишларига таъмал тоши қўйилди. Корхона томонидан қурилаётган уйлар 7 қаватдан иборат бўлиб 112 та 1,2,3 ва 4 хонали хонадонларни ўз ичига олади. Алоҳида жихатлари шундаки хонадонлар буткул таъмирланиб фойдаланишга топширилади. Аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида юқори қаватларга кириш жойлари лифтлар билан жихозланиб, уйлар 20 йил муддатга иппотека кредитлари асосида ҳам берилади.