Республика ишчи гуруҳи штабидан Қутлимурод Собировнинг Хива туманига ташрифи

23.04.2021 516 Yangiliklar
Жорий йилнинг 23 апрел куни Хива туманига  Республика ишчи гуруҳи штабидан Қутлимурод Собиров ташриф буюриб, туман сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳ аъзолари билан аёллар дафтари бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги борасида ўрганиш ишлари олиб борилди.Ташриф давомида Париша ва Полосултон маҳаллаларида бўлиб, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизлар хонадонларида бўлишди. Ушбу хонадонлардаги аёллардан бири, Париша маҳалласида яшовчи Матпанаева Садоқатга 6 млн кредит расмийлаштирилиб, иссиқхона қуриб берилди ва бандлиги таъминланди. Бундан ташқари хомийлар томонидан 50 та жўжа берилди.
 Кейинги манзил, Полосултон маҳалласидан Жуманиязова Орзигул хонадонига ташриф буюрилди. О.Жуманиязова тадбиркорлик қилиш учун 30 млн кредит олиб, хозирги кунда нон ва турли хилдаги пишириқлар пишириш билан шуғулланиб келмоқда. Маҳсулотларни асосан шартнома асосида дўконларга тарқатиб, тадбиркорлигини ривожлантириб келмоқда. Аёлларимиз суҳбат давомида яратилаётган қулайликлар учун ўз миннатдорчилигини билдирдилар