Ёшлар бизнесда тренинги

06.05.2021 502 Yangiliklar
Хива туманида Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Бизнес омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов, Германиялик Ронни Хайне – KONRAD ADENAUER STIFTUNG жамғармаси Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари, туман ҳокими О.Матякубов ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари иштирокида Республика ёшларига ўз бизнесини яратиш ва ривожлантириш асосларини ўргатиш бўйича “ЁШЛАР БИЗНЕСДА” тренинги бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб битирувчилари темир дафтарда турган ҳамда тадбиркорликга қизиқувчи ёшлар иштирок этиб, мутахассислар томонидан слайдлар орқали берилган маълумотлар ва тушунчалардан бизнес йўналишлари ва шартлари ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлишди.