10 noyabr 2015

Tashkiliy tuzilma

 Tashkiliy tuzilma

ХИВА ТУМАНИ ХОКИМЛИГИ

Ташкилий тузилма

Маъсул

Телефон номери

1

Туман хокими

Яқубов Эркин
Олломович

0(362)-375-88-65

2

Туман ҳокими
биринчи ўринбосари 

Рахмонов Алишер
Кодирович

0(362)-375-32-51

3

Туман
ҳокими ўринбосари

Машарипов
Жасур Улуғбекови

0(362)-375-42-65

4

Туман
ҳокими ўринбосари

Исмоилова
Маликажон Шавкатовна

0(362)-375-25-58

5

Туман
ҳокимлиги бош мутахассиси

Нуниязов
Бекзод

0(362)-375-44-01

6

Туман
ҳокимлиги бош мутахассиси

Жуманиязов
Зафарбек

0(362)-375-42-65

7

Туман
ҳокимлиги бош мутахассиси

Маткурбанова
Адолат

0(362)-375-95-08

8

Туман
хокими ёрдамчиси

Ибрагимов
Илхом

0(362)-375-88-65

9

Ташкилий-назорат
гуруҳи раҳбари

Отажонов
Анвар

0(362)-375-39-41

10

Ташкилий-назорат
гуруҳи етакчи мутахассис

Отажонов
Аниёз

0(362)-375-89-26

11

Ташкилий-назорат
гурухи мутахассиси

Ибрагимов
Дилшод

0(362)-375-36-38

12

Туман
ҳокимлиги канцелярияси мудири

Матназаров
Зафарбек

0(362)-375-42-68

13

Туман
ҳокимлиги канцелярияси мутахассиси

Гайбиев
Жалолбек

0(362)-375-27-01

14

Туман
ҳокимлиги канцелярияси мутахассиси

Артиқов
Бахтияр

0(362)-375-92-27

15

Туман
ҳокимлиги канцелярияси мутахассиси

Қурязов
Жасурбек 

0(362)-375-21-97

16

Туман
ҳокимлик хукукшуноси

Садуллаев
Сатимбой

0(362)-375-93-57

17

Вояга
етмаганлар билан ишлаш комиссияси масъул котиби

Хажиев
Шахруз

0(362)-375-48-78

18

Бош
хисобчи

Сапаев
Қўзибой

0(362)-375-53-79

19

Хисобчи

Ниёзметова
Зулфия

0(362)-375-53-79

20

Туман
иктисодиёт булими бошлиги

Отажонов
Жалоладдин

0(362)-375-42-65

21

Иқтисодиёт
булими бош мутахассиси

Отажанов
Исломбек

0(362)-375-21-07

22

Иқтисодиёт
булими мутахассиси

Жуманиязов
Темурбек

0(362)-375-38-81

23

Иқтисодиёт
булими етакчи мутахассиси

Муратова
Максуда

0(362)-375-38-81

24

Диний
ва жамоат ташкилотлари билан алокалар буйича мутахассиси

ВАКАНТ

 

25

Савдо
бўлими бошлиғи

Бабаджанов
Шухрат

0(362)-375-30-97

ХИВА ТУМАН ҲОКИМИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ ВАЗИФАЛАРИНИНГ ТАҚСИМОТИ

Туман ҳокими

 

Туманда вакиллик ва ижроия ҳокимиятининг бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги расмий вакили хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини якка бошчилик асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Давлат юкори органларининг ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади.

Туманни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, ҳокимият ишини истиқболли ва жорий режаларга мувофиқ равишда ташкил этади.

Махаллий давлат ҳокимияти органи тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритилишини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади, вакиллик ва ижроия ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро хамкорлигини таъминлайди.

Туман ҳокими ўринбосарлари ўртасида вазифаларни таксимлайди.

Ўз ваколати доирасида туман худудида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади, туман ҳокимлигида кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Туман ҳокимлиги фаолияти тўғрисида туман халқ депутатлари Кенгаши олдида мунтазам равишда хисобот беради.

Вилоят давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда туман ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек вилоят давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро хамкорликни таъминлайди.

Мухофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқаро мухофазаси, фавқулодда вазиятлардан огохлантириш ва улар оқибатини тугатиш, иктисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, туман фуқаро мухофазаси бошлиғи хисобланади.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва бирга иш олиб боради:

-Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизматининг туман бўлими;

- туман прокуратураси;

- туман ҳокимлигининг ички ишлар бўлими;

- туман жиноят суди;

- туман мудофаа ишлари бўлими;

- харбий кисмлар;

- туман фавкулодда вазиятлар бўлими;

- Туман ҳокимлиги аппаратида, худудий бошқарув органларида ижро интизомини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш ишларини олиб бордаи.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш ва хўжалик тизимларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришга рахбарлик қилади, корхоналар, ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг шериклари ўртасида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора- тадбирлар қабул қилади.

Хом ашё ва материал ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди, қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларига ер ресурслари ажратишнинг бозор шаклини ривожлантиради.

Қишлоқда бозор тузилмаларини шакллантиришга, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва мустахкамлашга, уларни моддий ва техник жихозланишини яхшилашга имконият яратади.

Ишлаб чиқариш мувозанатини таъминлаш жараёнларини ва вилоят худудида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлашни яхшилаш чора-тадбирларини мувофиқлаштиради.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди, ерларнинг мелиоратив - холатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, табиатдан фойдаланиш ва атроф мухит мухофазаси сохасида чора-тадбирларни амалга оширади.

Агросаноат комплексида ягона техника ва технология сиёсати юритишни, илғор технологияларни илмий асослаш ва жорий этишни, қишлоқ ижтимоий инфратузилмалари ривожлантирилишини ташкил этади.

Агросаноат комплексининг экспорт потенциалини ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Туман қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди ва уларнинг бажарилишини назорат этади.

Қишлоқ хўжалигида ишловчи рахбар кадрлар малакасини ошириш,

 

қилади.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўзига тегишли туман комиссиялари фаолиятига рахбарлик қилади.

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

-туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;

-«Полвон-Fозовот» ирригация тизими бошқармаси;

- «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаси туман бўлими;

- туман машина-трактор парки ОАЖ;

- туман табиатни мухофаза қилиш кўмитаси инспектори;

- туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

- туман ветеринария давлат бўлими;

- туман давлат техника назорат инспекцияси;

- «Хоразммахсустузатиш» корхонаси;

- туман гидрометеорология бўлими;

- "Хива пилла” х/ж.

Ўзбекистон Республикаси Президента Фармонлари, Республика Вазирлар Махкамаси қарорлари ва фармойишлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, туман ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуада, ўз тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустахкамлаш масалалари.

 

Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари мажмуасининг вазифалари

Капитал қурилишда иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиха ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора- тадбирларни амалга оширади.

Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни таъминлайди. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиклайди, бюджет маблағлари хисобига барпо этилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Қурилиш комплексида пудрат, лойиха ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Худудда ер ва шахарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-хуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

Қурилишда бош режа амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек, шахар, ахоли пунктлари қурилишида меъёр ва коидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш сохасида ислохотларни чуқурлаштиришнинг бориши юзасидан назоратни амалга оширади;

Коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантиришга имконият яратади. Мухандислик таъминоти тизимлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.

Транспорт ва алока сохасида давлат хизматларини кўрсатиш чора- тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ҳокимият тузилмасига замонавий ахборот- коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишга кўмак беради.

Туманда фуқаролар мухофазаси ишлари билан шуғуланади.

Йўллар таъминотига, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва ахолини ичимлик сув ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек ахоли пунктлари ободонлаштирилишини таъминлаш бўйича дастурларни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Мажмуага кирувчи саноат корхоналари қурилиш индустрияси фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга амалий ёрдам беради.

Давлат чегараларини ҳимоялаш ва мустахкамлаш, Қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилишини таъминлайди.

Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича мажмуа фаолиятига рахбарлик қилади.

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

-туман архитектура ва қурилиш бўлими;

-Автомобиль йўллари бошқармаси;

-«Заунгур» газ қувурлари бошқармаси;

- Хива телекоммуникациялар боғламаси;

- «Хоразмпочтаси» очик акциядорлик жамияти туман бўлими;

- Хива электр тармоклари корхонаси;

- «Хоразм иссиклик манбаи» очик акциядорлик жамияти Хива филиали;

- «Хивагаз» идораси;

- «Туямуйин-Урганч» минтакалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси туман корхонаси;

- туман ҳокимлиги уй – жой коммунал сохадаги ислохотларни амалга ошириш бошқармаси;

- туман уй-жой мулкдорлари ширкатлари;

- «Хоразм гиламлари» МЧЖ;

- "Жанубгазқурилиш” ОАЖнинг тумандаги филиаллари;

- Сув қурилиш механизациялашган кўчма колоннаси;

- 287-сон қурилиш механизациялашган кўчма колоннаси;

- Агроқурилиш х/ж;

- "Хива сополи” х/ж;

- Кар соқовлар ишлаб чиқариш корхонаси;

- Хива қурилиш материаллари заводи;

-"Хива нон” х/ж;

Ўзбекистон Республикаси Президента Фармонлари, Республика Вазирлар Махкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, туман ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуада, ўз тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда таъминлаш.

Туман ҳокимининг иктисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуасининг вазифалари

Иктисодиёт масалаларига раҳбарлик қилади, иқтисодий комплексга кирувчи бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларини шакллантиради, худудлар бюджетини ишлаб чиқишда ва махаллий бюджетни мустахкамлаш бўйича чора-тадбирларни таъминлашда иштирок этади.

Ташки иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятни кенгайтиришга, инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Ҳокимият тузилмасининг бозор инфратузилмалари субъектлари, шу жумладан тижорат банклар, биржалар, суғурта компаниялари билан биргаликдаги фаолиятини таъминлайди.

Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, қимматбахо коғозлар бозорида корхоналар акциялар пакетларини сотиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Туман иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши оширилишига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шунингдек бозор инфратузилмасини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни санация қилиш, йўналишини ўзгартириш ва тугатиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажариш юзасидан назоратни таъминлайди.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилги-энергетика ресурслари тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилади.

Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилишни кучайтириш бўйича чора- тадбирларни амалга оширади.

Бандлик ва ахолининг ижтимоий таъминотини ташкил этиш, давлат статистикасининг ишончлилигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради.

Махаллий солиқлар ва бошқа йиғимлар хажмини белгилаш, нарх-наво сиёсати, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, ахолини ижтимоий химоя қилиш бўйича мавжуд Қонун ва хукумат қарорларининг бажарилишини таъминлайди. Ахолининг электр, газ, иссиклик энергияси, ичимлик суви, телефон ва бошка коммунал хизматлар учун тўловлари масалалари бўйича коммунал фойдаланиш корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ахолига пуллик хизмат кўрсатиш, ахолини озик-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш, бозорлар тизимини такомиллаштиришни ва савдо ярмаркаларини ўтказишни ташкил этади.

Иқтисодий ислохотларнинг бориши натижаларини ўрганиб, умумлаштиради, уларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Туман иктисодий-ижтимоий ривожлантириш, истиқболни белгилаш, кредит ва пул муомаласи масалалари билан боғлик комиссиялар фаолиятига рахбарлик қилади.

Ижтимоий соха бошқарув органларининг тармоқ ва функционал фаолиятларини мувофиқлаштиради, ижтимоий соха бошқарув тузилмаларини ислох қилиш ва янада такомиллаштириш бўйича чора- тадбирларни амалга оширади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилишини ташкил этади.

Халқ таълими масалалари бўйича давлат сиёсатини юритишни таъминлайди, умумтаълим мактаблари, касб-хунар коллежлари ва академик лицейларнинг моддий-техник базасини мустахкамлашга имкон яратади.

Соғликни сақлаш тизимини ислох қилиш давлат дастурини амалга ошириш ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда ахолининг эхтиёжини қондириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Маданиятни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларини амалга оширади, ахолининг дам олиш сохасини ривожлантириш, Халқ ижодиёти ва миллий маданиятини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижро этишни таъминлайди.

Оммавий жисмоний тарбия, болалар ва профессионал спортни янада ривожлантириш, маданий бойликлар ва ёдгорликларни сақлаш ҳамда ривожлантириш, туманнинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган холда туризм тармоғи инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора тадбирларни амалга оширади. Иктисодиёт ва ижтимоий сохани ривожлантириш масалалари бўйича туман ижро этувчи ҳокимият органлари билан хамкорлик қилади.

Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича мажмуа фаолиятига рахбарлик қилади.

Туман ҳокимлиги аппарата ва унинг самарали фаолият кўрсатишига дойр масалалар билан шуғулланади.

Шахар ва қишлоқларнинг ташки куринишини эстетик дид билан безатишни мувофиқлаштириш масалаларига рахбарлик қилади.

Касаба уюшмалари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партияларнинг тумандаги ташкилотлари билан хамкорлик қилади.

Миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил қилади.

Илмий муассасалар, ўрта-махсус ўқув юртларининг кундалик масалаларини мувофиқлаштиради.

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

-туман ХТМФМТТЭБ;

-тумандаги ўрта-махсус, касб-хунар коллежлари;

-Хоразм Маъмун академияси;

-туман тиббиёт бирлашмаси;

-туман давлат санэпидназорат маркази;

- туман маданият ва спорт ишлари бўлими;

- «Ўзбектуризм» компанияси вилоят худудий бошкармаси;

- Туман архив иши бўлими;

- туман хўжалик хисобидаги архиви;

- истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамияти туман бўлими;

- туман касаба уюшмалар ташкилотларини мувофиклаштириш кенгаши;

- Ўзбекистон Халқ демократии партияси туман Кенгаши;

- Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши;

- Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман Кенгаши;

- туман «Болалар» спорт мактаби;

- вилоят спорт мактаби интерната;

- туман жангчи фахрийлар (Байналминалчилар) жамғармаси;

- туман иктисодиёт бўлими;

- туман статистика бўлими;

- туман молия бўлими;

- туман мехнат ва ахолини ижтимоий мухфаза қилиш бўлими

- Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Пахта банк» туман бўлими;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ банки туман бўлими;

- Ўзбекистон Республикаси ташки иктисодий фаолият «Миллий банк» туман бўлими;

- Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат «Микрокредитбанк» туман бўлими;

- Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат "Саноатқурилишбанк” туман бўлими;

- туман «Агросугурта» бўлими;

- туман солик давлат инспекцияси;

- туман савдо-саноат ахборот консальтинг маркази;

- Халқаро «Экосан» жамғармаси туман бўлими;

- Хива дехкон бозори МЧЖ;

- «Хива шароб савдо» базаси;

- Туман савдо шуъба корхонаси

- Шахар савдо шуъба корхонаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Республика Вазирлар Махкамаси қарорлари ва фармойишлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, туман Ҳокими қарорлари ва фармойишлари ижросини мажмуа тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустахкамлаш масалалари.

Миллий гоя ва мафкура масаласи билан боғлик долзарб муаммоларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни тахлил қилиш, уларнинг ахоли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, хаёт тарзимизга зид булган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружлар мохиятини очиб бериш;

Халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий кадриятлари, диний карашлар ва хаётий удумларига, ёшларимизнинг онгини захарлаб, маънавий жихатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий холатарларга қарши самарали кураш олиб бориш масалалари;

фуқароларимиз калбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустахкамлаш, уларни онгли яшашга, ўз фикрига эга бўлишга, турли маънавий тажовузларга қарши собит тура оладиган қилиб тарбиялашга хизмат киладиган амалий тавсиялар тайёрлаш;

маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий ахборот технологиялари ва механизмларини, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган усул услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш масалалари билан шуғулланади;

тумандаги қуйидаги жамоат ташкилотлари ва давлат идоралари фаолиятини самарали мувофиқлаштириб боради:

- "Хива тонги” газетаси тахририяти;

- Республика мусулмонлар идораси туман вакиллиги;

- Ўзбекистан «Камолот» ЁИХ. туман Кенгаши

- «Маънавият ва маърифат» маркази туман бўлими

- Мудофаага кумаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти туман Кенгаши;

- «Махалла» жамғармаси туман бўлими;

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотинизлар қўмитаси раиси вазифалари

 

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий мухофаза қилиш масалаларига, маънавий-маърифий тарбиявий ишларга ҳамда хукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик ишларига рахбарлик қилади;

Оилада махалла ва мехнат жамоатларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг мехнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва харакатларини мувофиқлаштиради, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий мухофазасини оширишда иштирок этади.

Махаллалар, ўқув муассасалари, мехнат жамоаларида аёлларнинг юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик рухида тарбиялаш, бегона диний окимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этади, аёллар ўртасида жамиятимизга зид ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўради.

Хотин-кизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жихатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни мухофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштиради. Хотин-қизларнинг маънавий-ахлокий ва жисмоний камолатини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий ва хуқуқий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилади.

Хотин-қизлар репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш, ушбу сохага хомийларни жалб этиш масалалари билан шуғулланади.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ишларини мувофиқлаштиради.

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий мухофаза қилиш масалалари бўйича мажмуа фаолиятига рахбарлик қилади, хотин-қизлар кўмитаси ишларини ташкиллаштиради.

- туман хотин-кизлар Кенгаши;

- туман «Оила» илмий-амалий маркази;

- туман «Болалар» жамғармаси;

- «Соғлом авлод учун» Халқаро хайрия жамғармаси туман бўлими;

- туман «Тадбиркор аёл» уюшмаси;

- туман «Нуроний» жамғармаси;

- туман Кўзи ожизлар жамияти;

- туман «Қизил Ярим Ой» жамияти;

- туман «Олима аёл» уюшмаси;

Ўзбекистон Республикаси Президент Фармонлари, Республика Вазирлар Махкамаси қарорлари ва фармойишлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, туман Ҳокими қарорлари ва фармойишлари ижросини мажмуа тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустахкамлаш масалалари.

Хива туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳининг тузилиши ва унда иш ташкил этилиши Гуруҳнинг тизимига: Гуруҳ рахбари, етакчи ва биринчи тоифали мутахассислар киради,

Гуруҳ ходимлари юкори малакали, давлат ва махаллий бошқарув органларида ишлаган, тажрибали мутахассислар орасидан танланади.

Гуруҳнинг мутахассисларидан бирининг зиммасига кадрлар сектори, иккинчисига назорат ишлари вазифаси юклатилади.

Гуруҳ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сената топшириқларини сўзсиз бажаради.

Гуруҳ ўз фаолиятини истиқболли ва ойлик иш режалари асосида олиб боради.

Гуруҳ ходимлари корхона, ташкилот, муассасаларда, бўлим, бошқармаларда, ўзини ўзи бошқариш органларида ташкилий ишлар ва кадрларга таъллуқли масалалар ҳамда фармон ва қарорлар бажарилиши бўйича ишларнинг ахволи устидан назорат олиб борадилар.

Гуруҳ ходимларининг вазифалари.


скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Qo'shimcha ma'lumotlar:

2014 yil — «Sog‘lom bola yili»

2014 yil — «Sog‘lom bola yili»
Mamlakatimizda jismoniy sog‘lom, ma’naviy etuk, har tomonlama uyg‘un va barkamol rivojlangan, mustaqil fikrlaydigan, intellektual salohiyatga, chuqur bilim va zamonaviy dunyoqarashga ega,

2015 yil — «Keksalarni e'zozlash yili»

2015 yil — «Keksalarni e'zozlash yili»
Keksalarning hayot darajasi va sifatini yanada yaxshilash, ularni moddiy va ma’naviy qo‘llab-quvvatlash ko‘lamini kengaytirish, yoshi ulug‘ insonlar, ayniqsa, 1941 — 1945 yillardagi urush va mehnat