Тадбиркоролар мурожаатлари ижобий ечимини топмоқда

22.04.2021 535 Yangiliklar
Мамлакат ривожида тадбиркорлик субъектлари катта аҳамият касб этади. Қайси жойда тадбиркорлик қўллаб-қувватланиб уларга эркин шароитлар яратилса шу жойда ўсиш, ривожланиш бўлади. Туман ҳокими О.Матякубов Хива тумани, Заунгур пасёлкасида жойлашган кичик саноат зонасига ташриф буюрди.  Тадбиркорлар томонидан туман ҳокимига ҳудуддаги  асосий муаммо, дастгоҳларни ишлаши учун юқори кучланишли  электр линияси зарурлиги бўйича мурожаатлар келиб тушган эди. О.Матякубов томонидан анашу муаммоларга ижобий эчим топилиб, ҳудудга электр устунлари ва 2 километр узунликдаги электр симлари олиб келинди. Эндиликдаги асосий вазифа қисқа фурсатларда дастгоҳларни тезроқ ишга тушуриш орқали ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш ва ишчи ўринларини сонини оширишдан иборат.