Уй-жойлар рўйхатини тузувчиларнинг асосий вазифалари нималардан иборат

04.05.2021 459 Yangiliklar


? Уй-жойлар рўйхатини тузувчиларнинг асосий вазифалари нималардан иборат ?     
                                                    
  ? Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик жараёнида  белгиланган ҳудуддаги ҳар бир уй-жой рўйхатини тузиш назарда тутилган бўлиб, участкаларга уй-жой рўйхатини тузувчилар бириктирилади. Уй-жой рўйхатини тузувчилар фаолиятини туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлими бошлиғи назорат қилади.
❗️Махсус ўқитилган уй-жойлар рўйхатини тузувчилар (регистраторлар) ўз участкасини хатловдан ўтказиш давомида респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) ёки яшаши мумкин бўлган барча бинолар рўйхатини аниқлайди, картографик материалларни текширади, уларга тегишли белги қўяди ва зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш учун кадастр идораларига тақдим этади.
   ✅Уй-жой рўйхатини тузувчилар тегишли ташкилотлар ходимлари орасидан танлаб олинади ва шартнома асосида фаолият кўрсатади.

 ? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарори билан тасдиқланган НИЗОМ