22 oktyabr 2020

Ички бозорда нарх-наво барқарорлигига эришилади.

Бугунги кунда, ҳар бир шаҳар ва туманлар ҳокимларига туман аҳолисининг 2021 йил май ойигача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ҳамда пиёз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш, ушбу маҳсулотларни қачон ва қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблари бўлиши кераклиги тўғрисида Президентимиз томонидан топшириқлар белгилаб берилди.

Шундан келиб чиқиб, жорий йил 20 октябрь куни Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги ХVII сессияси бўлиб ўтди.  Сессияда Хива тумани ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида туман ҳокими О.Матякубовнинг ҳисоботи тингланди.

Туманда сектор раҳбарлари билан биргаликда, 2021 йил май ойигача аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш бўйича Хива туманида қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгилаб олинган: Туманнинг 145 минг 500 нафар аҳолиси учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 6 ойлик истеъмол нормаси:

  • Мол ва қўй гўшти 2000 тонна (1 кишига норма 14 кг);
  • парранда гўшти 1100 тонна (1 кишига норма 7,4 кг);
  • балиқ 500 тонна (1 кишига норма 3,55 кг);
  • картошка 3800 тонна (1 кишига норма 26,3 кг);
  • гуруч 700 тонна (1 кишига норма 4,9 кг);
  • ун 5700 тонна (1 кишига норма 39,1 кг);
  • шакар 800 тонна (1 кишига норма 5,5 кг);
  • тухум 15 млн 132 минг дона (1 кишига норма 104 кг);
  • ўсимлик ёғи 700 тонна (1 кишига норма 4,55 кг);
  • пиёз 500 тонна (1 кишига норма 3,35 кг);
  • сабзи 1400 тонна (1 кишига норма 9,8 кг) талаб қилинади.

 Бундан ташқари ижтимоий муҳофазага муҳтож 418 оилаларни қиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаблари ҳам ҳисоб китоб қилинган. Жумладан, 418 оиланинг 1 минг 817 нафар аъзоси учун 95,6 тн. картошка, 13 тн. пиёз, 34,7 тн. сабзи ҳамда 17,4 тн. гуруч маҳсулотлари талаб қилинади. Бу оилаларнинг қиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабларни қондириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- 361 оила ўзларининг дала ҳамда қўшимча томорқаларида 82 тн. картошка, 7 тн. пиёз, 28 тн. сабзи ҳамда 12,4 тн. гуруч маҳсулотлари етиштирилди, шунингдек, 80 та оилаларга ҳомий ташкилотлар ва имтиёзи кредитлар ҳисобига ихчам иссиқхоналар қуриб берилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилди;

- 214 оилаларнинг 171 нафар аъзолари ишга жойлаштирилади, ушбу фуқораларнинг ишга жойлаштирилгунига қадар уларга етишмайдиган озиқ-овқат мақсулотлари ҳомийлик ва ўзларига бириктирилган идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан қўллаб қувватланиб борилади.

Бундан ташқари, бугунги кунда туманнинг "Саҳоват ва кўмак" жамғармасига ҳомийлик ҳисобидан 15 млн сўм маблағлар йиғилган, ушбу маблағлар ҳисобига кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланиб борилади.

Туманда 2020-2021 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозоримизда нархларни барқарор сақлаш ва тумандаги 145 минг 500 нафар аҳолини кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун, жами 3 минг 782 тонна (картошка 1 минг 543 тн, пиёз 773 тн, сабзи 693 тн, гуруч 773 тн) заҳирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, шундан маҳаллий корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жами 3 минг 708 тонна (картошка 1 минг 500 тн, пиёз 760 тн, сабзи 683 тн, гуруч 765 тн) ва ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан 74 тонна (яъни 17 тонна соғлиқни сақлаш, 56 тонна мактабгача таълим муассасалари) заҳирага жамғарилади.

Туманда кечки картошка кам етиштирилишини инобатга олган ҳолда, картошканинг 1279 минг тоннаси бошқа (Самарқанд, Тошкент) вилоят ҳисобидан заҳира қилиниши режалаштирилган. Захира қилинган картошкани деҳқон бозорида, маҳаллаларда ташкил қилинган савдо шаҳобчалари қамида 34 та кўчма дўконлар орқали аҳолига арзон нархда етказиб берилади.

Жамғариладиган маҳсулотлар тумандаги 18 та тайёрловчи корхоналардаги совуткичларда сақланади. Буларнинг 7 таси 2 минг 200 тонна замонавий совуткичли сиғимлар ҳамда 11 таси 1 минг 508 тонна оддий омборхоналар ҳисобланади.

Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 1490 тонна (40 %) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шундан картошка 49 тонна (3%), пиёз 711 тонна         (94 %), сабзи 500 тонна (73 %) ҳамда 230 тонна гуруч (30,1%) маҳсулотларининг заҳираси амалга оширилди.

Етишмайдиган маҳсулотларни харид қилишимиз учун 2 млрд сўм кредит маблағлари талаб этилиб, 4 та тадбиркорларимиз томонидан тижорат банкларига кредит олиш бўйича ҳужжатлар топширилмоқда.

Жамғарилмай қолган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жорий йилнинг 1 декабригача тўлиқ жамғарилиши таъминланади.

Йил якунига қадар туманда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича қўшимча 12 та лойиҳалар амалга оширилмоқда, бунда:

- Гўшт йўналишида 3 та лойиҳада 1050 тонна мол ва қўй гўшти (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,2 %);

- сут йўналишида 5 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига чорва моллари бош сони 1425 бош сигирдан 6 минг 700 тонна сут маҳсулотлари етиштирилади;

- Паррандачилик йўналишида 4 та лойиҳада паррандалар сони 42 минг бошга оширилади, натижада 425 тонна парранда гўшти (173%) ҳамда 48,4 млн.дона тухум (103,2 %) ишлаб чиқарилади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бозорларда назорат тизимини ўрнатиш, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни ярмаркалар ташкил қилиш натижасида мол гўшти 50 минг сўм, парранда гўшти 16-17 минг сўм ҳамда тухум 800-900 сўмдан ошмаслиги таъминланади.

Шунингдек, туманда асаларичилик бўйича 2 та лойиҳага 1 млрд 108 млн.сўм, шундан 374 млн.сўм банк кредити ҳисобига 200 та асалари оилаларини парваришлаш ва 7 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига ушбу йўналишда 2 та лойиҳалар амалга оширилиб, 200 та асалари оилалари парвариши йўлга қўйилди.

Балиқчилик бўйича 26 та лойиҳага 71 млрд 466 млн.сўм, шундан         22 млрд 300 млн.сўм банк кредити маблағлари ҳисобига 386 гектар кўл майдонларида 94 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 25 та лойиҳада 119 гектар сунъий кўл майдонлари ташкил қилиниб, 86 та янги иш ўринлари яратилди. Маълумот учун туманда 77 та балиқчилик хўжаликларида (1 минг 659 гектар) шу жумладан, 73 та хўжаликда 1 минг 381 гектар сунъий майдон ҳамда 4 та хўжаликда 277 гектар табиий сув ҳавзалари мавжуд.

Туманда 2020 йилда 3 минг 556 тонна балиқ етиштириш мақсадида 22 млрд 300 млн.сўм бўлган 26 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган.

Бугунги кунда 5 та тадбиркорлар томонидан 10,5 гектар замонавий иссиқхоналар ташкил қилинган. Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига жами 9 гектар иссиқхона майдонларига помидор ва бодринг экинлари экилди. Ушбу экилган майдонлардан 1,5 минг тонна помидор ва бодринг маҳсулотларини олиш ва декабр ойидан бошлаб ички бозор ҳамда экспортга чиқариш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда қурилиши режалаштирилган 7 та лойиҳаларимизга 24 гектар учун "Жайка” маблағлари ҳисобидан 7,1 млн АҚШ доллари тўлиқ молиялаштирилди. Маҳсулотларни даладан савдо растасигача етказиб бериш бўйича яратилаётган тизим, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш учун, аҳоли яшаш жойларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш, ташкилий, кўчма савдо ва таъминот гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларида етиштирилган маҳсулотларни аҳоли зич жойлашган пунктлари, савдо расталарида сотилиши ҳамда олис ҳудудларга маҳсулотларни узлуксиз етказиб берилиши йўлга қўйилиб, ҳудудларда ташкил қилинган ярмаркаларда, савдо нуқталарида нарх-наво ошмаслиги устидан назорат ўрнатилди.

 

 Хива туман ҳокимлиги ахборот хизмати



              
           

скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Qo'shimcha ma'lumotlar:

Аҳоли ва тадбиркорларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

Аҳоли ва тадбиркорларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
Аҳоли ва тадбиркорларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида М АЪ Л У М О Т Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини

Хоразм вилоятида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасида жорий йилда тижорат банклари томонидан ажритилан имтиёзли кредитлар тўғрисидаги

Хоразм вилоятида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасида жорий йилда тижорат банклари томонидан ажритилан имтиёзли кредитлар тўғрисидаги
Хоразм вилоятида "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасида жорий йилда тижорат банклари томонидан ажритилан имтиёзли кредитлар тўғрисидаги М А Ъ Л У М О Т Ўзбекистон Республикаси

Озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди
 Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази "Call senter" га мурожаат қилган фуқароларга, волонтер ёшлар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

2016 йил 9 январь № 7-25 Халқ депуптатлари Хива туман Кенгашининг қарори

2016 йил 9 январь № 7-25 Халқ депуптатлари Хива туман Кенгашининг қарори
Халқ депуптатлари Хива туман Кенгашининг Қ А Р О Р И 2016 йил 9 январь № 7-25 Хива тумани Хива туман маҳаллий бюджетининг 2016 йилги асосий параметрлари тўғрисида

2015 йил 29 декабрь №7/2 Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг қарори

2015 йил 29 декабрь №7/2 Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг қарори
Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг Қ А Р О Р И 2015 йил 29 декабрь №7/2 Хива тумани   2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида