Медиа тур

24.05.2021 458 Yangiliklar
Ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирокида медиа тур

Бугун 2021 йилнинг 24 май куни Хива туман ёшлар ишлари агентлиги, ОАВ вакиллари, тумандаги уюшмаган ёшлар иштирокида “Ватанпарвар” ташкилотининг Хива туман бўлимига медиа тур ташкил этилди ҳамда иштирокчи ёшлар ўртасида пневматик қуроллардан ўқ отиш, белгиланган тўсиқли майдончада автомобил бошқариш бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. Белгиланган спорт турлари бўйича юқори натижаларга эришган иштирокчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Хива тумани ўқув спорт техника клуби бошлиғи Юлдашов Давронбек томонидан дипломлар ҳамда қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақада Хива тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими раҳбар ходимлари иштирок этдилар..