Гандимён ниҳоллари НМТТ очилиш маросими

01.06.2021 507 Yangiliklar
БAЙРAМГA МУНОСИБ СОВҒA

Бугун тумандаги 150 ўринга мўжалланган, замонавий типдаги барча қулайликларга эга,  Гандимён ниҳоллари нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев, туман ҳокими О.Матякубов, сектор раҳбарлари,  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нур Aҳмад ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбир доирасида ОAВ ва журналистлар иштирокида НМТТ га прес тур уюштирилиб яратилган барча шароитлар,  болажонлар иштирокидаги гўзал куй қўшиқлар ва саҳна кўринишлари томоша қилинди.