РАСМИЙ МУНОСАБАТ 

13.01.2022 363 Yangiliklar
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Хоразм вилоятида табиий кўллар ноқонуний кўмилмоқдами?” номли мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. 
Мурожаатда кўрсатилган ер майдони туман ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги 1159/5 сонли қарорига асосан балиқчилик ва боғдорчилик йўналишида фаолиятини давом эттириш учун узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бўйича “Xiva bodomzor” фермер хўжалигига ажратиб берилган. Ушбу фермер хўжалигига тегишли “Черкас” кўли атрофидаги 2 га ер майдонида 23.05.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари А.Абдухакимовнинг Хоразм вилоятидаги айрим балиқ етиштирувчи кўлларда туризмни ривожлантириш бўйича белгиланган йўл харитасига асосан қурилиш ишлари бошлаш бўйича 2021 йил 10 мартда Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармасининг давлат экологик экспертизаси ижобий ҳулосаси олинган.   Хозирги кунда кўл атрофида тозалаш, туристик дам олиш масканлари барпо этиш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.