Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг раиси Д.Атамуратов иштирокида мулоқот

28.03.2022 268 Yangiliklar

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг  раиси Д.Атамуратов, девонхона мудири Т.Жуманиёзовлар томонидан ижарага бериладиган ер участкалари эгаларига ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Ҳозирда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да рўйхатда турган фуқароларга ерлар полиз экинларини экиш мақсадида 10 йил муддатга ижарага берилган.

 Мулоқотларда аукцион орқали ғолиб бўлган ер эгаларига олий суд томонидан тайёрланган “Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича” методик қўлланмалар топширилиб, ердан самарали фойдаланиш кераклиги тушунтирилди.