Қонунчиликдаги янгиликлар

18.11.2022 319 Yangiliklar
Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхати тузилади

Ҳукумат қарори билан (592-сон, 13.10.2022 й.) Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Мазкур низом давлат пенсияларини тайинлаш, пенсия имтиёзларини қўллаш, қайта ҳисоблаш, тиклаш, тўлаш, пенсиядан чегирма қилиш, фуқароларнинг пенсия ва бошқа тўловлар билан таъминлашга доир масалаларини ҳал қилиш тартибини белгилайди.

🗓 Ташкилотлар маъмурияти ҳар йили декабрда шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади.

☑️ Фуқаро пенсия тайинлашни сўраб пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

🚫 Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотлар қуйидагилардан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди:
▫️жамғариб бориладиган пенсия тизимидан; 
▫️пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан; 
▫️фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;
▫️ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси ва бошқа вазирлик, идораларнинг ахборот тизимларидан. 

📝 Қуйидагиларни тайинлашни сўраб мурожаат қилганда илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплексида мавжуд бўлган ҳолларда илова қилинмайди:
 ▫️ёшга доир пенсия тайинлашни;
 ▫️ногиронлик пенсиясини тайинлашни;
 ▫️боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни;

❗️ Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс зарур ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ёрдам кўрсатади.