Ижтимоий тармоқлар орқали “Хива туманидаги абгор халигача таъмири битмаган кўприкга борадиган йўл” сарлавҳали видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.
Хива туманидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 4к951 Хива ш.-Оқёп к.-Ровот к.-Қоракум к.-"Хива-Ғозовот" автомобил йўлининг 19,0 км.да жойлашган кўприк 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йуллари қумитасининг буйруғига асосан “Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини кузги ва баҳорги техник кўрикдан ўтказиш” кўрик натижаларига асосан авария ҳолатида деб топилиб автомобил ҳаракат хавсизлигини таъминлаш учун айланиб ўтиш йўли (объезд) қурилган.
Ушбу кўприк 2021 йилги табий офат оқибатларини бартараф этиш ва уларни олдини олиш давлат дастури бўйича ноябр ойида қурилиш монтаж ишлари бошланган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари 2022 йилга ўтувчи объект ҳисобланади. Ҳозирги кунда кўприкда асфальт ётқизишгача бўлган барча ишлар якунланган. Яқин кунларда кўприкга асфальт ётқизиш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.