Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар, хурматли фуқаролар туманимиз мехмонлари! Бугунги кунда юртимизда инсон қадри таъмойили асосида барча сохаларда кенг кўламли ислохотлар амалга ошриб келинмоқда.
Айниқса хуқуқ-тарғибот оргонлари фаолиятига мутлақо янгича ишлаш механизимлари жорий қилинди. Сўнги йилларда маҳаллаларда тинчлик осайишиталикни мустахкамлаш жиноят оқибатлари билан курашиш эмас балки жиноятчиликнинг асл омилларни аниқлаш барвақт олдини олишга асосий этибор қаратилмоқда.
Азиз элдошлар!
2025 йил 6 ойида, Хива туманида 66 та жиноятларсодир этилди.
Жами жиноятларнинг:
18 таси олди олиниши лозим бўлган;
28 таси аниқланадиган;
20 таси Ахборот технологиялари ёрдамида содир қилинган жиноятлар.
Туман Ички ишлар бўлми томонидан жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўтган 2025 йилнинг
6ойида содир қилинган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди.
Жумладан 2025 йилнинг 6 ойи давомида туманимизда 4 та ўғрлик жиноятлари содир қилинди, 2 та мол ўғрлиги ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш омиллари ўрганилганида фуқароларимизнинг бепарволик, лоқайдлик, мол-қўйларни далаларда қаровсиз қодриш оқибатида жиноятчиларга қулай шароит яратиши ортидан келиб чиқмоқда.
Шунингдек хонадонларда содир қилинган 2 таўғрлик жиноятларнинг тахлил қилинганида қўриқлаш хизмати имкониятидан оқилона фойдаланилмаётганлиги сабабли келиб чиқаётганлигини кўрсатмоқда, шу фурсатдан фойдаланиб туманимиз ахолисидан ўз мол мулкингизни асрашингизни мол мулкингизниқаровсиз қолдирмаслингизни уларни қўриқлаш тизмига улаш орқали, хавфсиз мухитни таьминлашингизни хамда доимио огох бўлишингизни сўраб қоламан, Шу билан ушбу турдаги жиноятларни содир этилишини олди олинади.
Барчага маълумки бугунги кунда дунёда рақамли технологиялардан фойдаланиш ўсиб бориши бир қатор қулайликлар яратиб янги хавфлар хам ортиб бормоқда,айниқса фуқароларнинг шахсий ва молиявий хавфсизликларига қилиниаётган тажавузлари ташвишлидир ўтган қисқа даврда ушбу йўналишда 20 та жиноятлар аниқланган бўлса 2 таси олдиндан хизматлар учун тўлов қилиш, 18 таси банк пластик картаси билан боғлиқ холда содир этилган.
Бунинг асосий сабабалари ўрганилганида ахолининг рақамли технологиялар бўйича билим ва тушунчаларнинг етарли эмаслиги натижасида содир этилганлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун фуқароларимиздан банк пластик карталарни сир сақлаши ва шахсга доир маълумотларни интрнет тармоғига жойламасликларни ижтимоий тармоқларда пулингизни тез кўпайтириб беришни ва осон пул топишни вада берувчи шахсларни алдовларига ишониб қолишдан эхтиёт бўлишингизни тавсия қиламан.
Қадрли ҳамюртлар !Албатта тумандаги жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлардаги бардавомлигини таъминлашда туман ички ишлар бўлими ходимлари халқига, Президентига садоқат ва фидоийлик билан хизмат қилади.
Мамлакамитимиз ва халқимиз ривожи учун барчамиз бир биримизга елкадош бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, ҳар бир оила ва маҳалланинг, туманнинг ривожи, тинчлиги ва осойишталигини сақлашда албатта кўзланган мақсадларга эришамиз.
Акмал МатчановХива туман ИИБ бошлиғи2025 йил 07 июл