Хива тумани прокурорининг туман аҳолисига мурожаати

08.07.2025 27 Yangiliklar

Ассалому алайкум ҳурматли Хива тумани фуқаролари !
 
Бугунги кунда юртимизда инсон қадри тамойили асосида барча сохаларда кенг кўламли ислохотлар амалга ошириб келинмоқда.
Сўнги йилларда маҳаллаларда тинчлик осойишиталикни мустахкамлаш, жиноятларни оқибатлари билан курашиш эмас, балки жиноятчиликнинг асл омилларини барвақт олдини олишга асосий этибор қаратилмоқда.
 
2025 йил 6 ойида Хива туманида 66 та жиноятларсодир этилди.
Жиноятларнинг18 таси олди олиниши лозим бўлган, 28 таси аниқланадиган, 20 таси ахборот технологиялари ёрдамида содир қилинган жиноятларни ташкил этган.
Туманда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида жорий йилнинг ўтган 6ойида содир қилинган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганиб борилмоқда.
Жумладан,жорий йил 6 ойи давомида туманимизда 4 та ўғирлик  жиноятлари содир қилинган бўлиб, уларнинг 2 таси мол ўғирлиги ҳисобланади.Ушбу жиноятларнинг содир этилишига фуқароларимизнинг бепарволик, лоқайдликлари, чорва молларини дала майдонларда қаровсиз қолдиришларисабаб бўлган.
Шунингдек,хонадонларда содир қилинган 2 та ўғирлик жиноятлари қўриқлаш хизмати имкониятидан оқилона фойдаланилмаётганлиги, кузатув камераларини ўрнатилмаётганлиги сабабли келиб чиқаётганлигини кўрсатмоқда.
Шу фурсатдан фойдаланиб туманимиз ахолисидан ўз мол мулкларини асрашларини, қаровсиз қолдирмасликларини, уларни қўриқлаш тизимига улаш, кузатув камералари ўрнатиш орқали, хавфсиз мухитни таьминлашга хисса қўшишларини ва огоҳ бўлишларини сўраб қоламан.
 
Азиз юртдошлар, 
 
Бундан ташқари, юртимизда, шу жумладан туманимизда фирибгарлик  жиноятлари  ҳам   ортиб  бормоқда.
Айниқса,   автомашина,  турар  жой   ва  қора  мол   олди  сотдиси билан  боғлиқ    ҳолатлардаги  фирибгарлик  жиноятлари  кўпаймоқда.
Бу   турдаги  фирибгарлик  жиноятининг   келиб  чиқишига  фуқароларимизнинг  ишонувчанлиги   сабаб  бўлмоқда.
Шу сабабли,   мол - мулкларингизни  келгусида олди - сотдиси учун  муносабатларга  киришишларингизда  эътиборли   бўлишларингизни, кўчмас  мулк  ва   автомашиналар  олди - сотдиси  масаласида   нотариал  идораларга  мурожаат   қилишларингизни  сўрайман.
 
 
 
 
Ҳурматли фуқаролар,
 
Барчага маълумки, бугунги кунда дунёда рақамли технологиялардан фойдаланиш ўсиб бориши бир қатор қулайликлар  яратиши   билан бирга, янги  ҳавфлар ҳам ортиб бормоқда.
Ўтгандаврда ушбу йўналишда 20 та  кибер жиноятлар аниқланган бўлса, 2 таси олдиндан хизматлар учун тўлов қилиш,
 18 таси банк пластик картаси билан боғлиқ ҳолда содир этилган.
Бунинг асосий сабаблари ўрганилганида аҳолининг рақамли технологиялар бўйича билим ва тушунчалари етарли эмаслиги натижасида содир этилганлигини кўрсатмоқда. 
Шу сабаб, фуқароларимиздан банк пластик карталарини кодларини сир сақлаши ва шахсга доир маълумотларни интернет тармоғига жойламасликларини, ижтимоий тармоқларда пулларини тез кўпайтириб бериш ва осон пул топишни ваъда берувчи шахсларни алдовларига ишониб қолишларидан эҳтиёт бўлишларини  тавсия қиламан.
 
Қадрли ҳамюртлар !
 
Агарда Сизлар давлат идоралари билан биргаликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга кўмаклашсангиз туманда жиноятчиликни янада камайтириш имкони бўлади.
Шу сабабли Сизларни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорлик қилишга чақираман.
Барчангизни туманимизни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун бирлашишга чақириб қоламан.
 
Алишер Рузметов
Хива туманипрокурори
2025 йил 8 июль