Хива туманида табиий пичанзорлар ва яйловлардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

03.06.2021 560 Yangiliklar

 

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI 

XORAZM VILOYATI 

XIVA TUMANI HOKIMINING QARORI

 

220911, Xiva tumani, Shomoxulum mahallasi, Tinchlik ko‘chasi, 121-uy, telefon: (62) 226-20-55; 226-20-68; faks: (62) 226-20-70;

 

2021-yil   29 май                                   1400-son                                                    Xiva tumani

 

Хива туманида табиий пичанзорлар ва яйловлардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Қуйидагилар:

Туман ҳудудида пичан ўриш, табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг меъёрлари, муддатлари ва рухсатнома берганлик учун ундириладиган тўлов миқдорлари 1-иловага;

чорвачилик эҳтиёжлари учун ёввойи озуқа маҳсулотларини ғамлашнинг меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Матрасулов, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи О.Қутлиев ва туман ирригация бўлими бошлиғи У.Саиджанов, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Ш.Хайитбоев туман ҳокимлиги билан биргаликда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни қонунчилик талаблари асосида амалга оширилишини таъминласинлар.

3. Мазкур қарор расмий манбаларда эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг
 биринчи ўринбосари С.Мейлиев ва туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Матрасуловлар зиммасига юклатилсин.

 

Хива тумани ҳокими                                                    О.Матяқубов