Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби тўғрисида

28.06.2021 592 Yangiliklar

Хива туманиҳокимининг
 ҚАРОРИ

 

 

Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
20 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида”ги 18-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси
Ер русурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами
 2725, 03.11.2015 й.)
, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ, 

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Давлат кадастрлари палатаси Хива тумани филиали ушбу қарор билан тасдиқланган “Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби” асосида иш юритилишини таъминласин.

3. Мазкур қарор “Хива тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг ўринбосари Д.Жуманиязов зиммасига юклатилсин 

 

 

Хива тумани ҳокими                                 О.Матякубов