РАСМИЙ МУНОСАБАТ

26.11.2021 265 Yangiliklar
Ижтимоий тармоқларда блогер томонидан Хива туманида кўприкларни таъмирлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 193-сонли қарорига асосан газ тармоғидан ажратилган ҳудудларни, тармоққа қайта улаш бўйича хеч қандай иш қилинмаяпти ёки расмий муносабат билдирилмаяпти мавзуларида видеомурожаат тарқалмоқда. Аввало видемурожаатда тилга олинган  кўприк бўйича туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятидаги  4Р 264 автомобил йўлининг 5,2км қисмидаги  Варағзон захкаши кўприкини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасига 2020 йилнинг 8 октябрда  202-сонли хат билан мурожаат қилинган (сизнинг видеомурожаатингиз чиқмасидан 1 йил олдин). Авария ҳолатидаги куприкларни таъмирлаш Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.
 Туман ҳокимлиги томонидан вилоят ҳокимлигига Хива туманидаги газ таъминотидан ажратилган хонадонларни қайта улашда амалий ёрдам бериш бўйича 2020 йил 20 майдаги 4-471-сонли, 2021 йил 12 октябрдаги 4-448- сонли ҳамда тумангаз бўлимининг вилоят “Ҳудудгаз” газ таъминоти бўлимига 2021 йил 7 июлдаги 38/01-02-376 сонли хатлари жўнатилган. Ушбу ёзишмаларга жавобан Хива туманидаги табиий газдан ажратилган ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 193-сонли қарорига асосан газ тармоғидан ажратилганлиги, ҳозирги кунда газ тармоғига қайта уланишни имкони йўқлиги маълум қилинган. Табиий газ билан таъминлаш масаласи бўйича қилган мурожаатингизга шу йилнинг 7 октябр куни туман ҳокимлиги расмий каналида муносабат билдириб ўтилган

PS. Кўприк, йўл ёки бошқа масалаларни маблағ бўйича, бундан ташқари туман ҳокимига тааллуқли бўлмаган объектив-субектив жихатлари мавжуд. Мурожаатчи блогердан оғзаки, ёзма ёки видеомурожаат чиқаришдан олдин ҳар иккала томонни яхшилаб ўрганишингизни сўраган бўлар эдим. Ана шунда фуқароларга нотўғри маълумот берилишини олдини олиб “ҳоким ишламаяпти фақат мен ишлаябман, қани ҳақиқат?” каби  саволларинггизга ўзингиз жавоб топган бўлар эдингиз!.