Ижтимоий тармоқларда тарқалган "ХИВА ТУМАН ҲОКИМИНИ ТЕШКИРАДИГАН ТАШКИЛОТ БОРМИ ?" номли видеомурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисида 2021 йил 3 февралдаги ПҚ 5048-сонли қарорига биноан Хива туманининг Аваз дунак ҳамда Қорақум маҳаллалари ушбу дастурга киритилиб, маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш, электр линияларини янгилаш, ичимлик суви қувурлари ётқизиш, йўлларни асфальтлаштириш ва ички йўлларга ШПС ётқизиш ишлари олиб борилди. Жумладан Аваз дунак маҳалласи, Дарғалар кўчасида 2,8 км асфальтабетон, шебен ва ШПС, Ватанпарвар кўчасида 5,3 км ШПС ётқизилган.
Қорақум маҳалласининг Гулирайхон ва Баҳор кўчаларида 2,7км асфальтабетон, ШПС ётқизиш ишлари амалга оширилган.
Бундан ташқари умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий тамирлаш бўйича 4К 951 “Хива ш. Оқёп қ-Равот қ-Қорақум-Хива Ғозовот” қисмида 4 км, 4Р 157А "Хива шаҳрига шахобча" йўлида 12 км, 4Р 158 "Урганч ш - Хива ш." йўлида 15 км, 4Р 163 "Боғот к.-Янгиариқ к.-Хива ш. Қўшкўпир ш.-Шовот ш.-Гурлан ш." йўлида 12 км, 4Р 264 "Хива ш-Қоромон к. - Янгибозор к." йўлида 1 км, 4К 949 "Пирнахос к-Шомохлум к-Чанашик к-Хужаул к." йўлида 2 км, 4К 954 "Урганч - Хива" а/й -Журён к. - Новхас к. йўлида 0,5 км, 4К 955 "Урганч - Янгиариқ " а/й -Қорақош к.-Р-8 сув иншоати” йўлида 3 км, 4К 986 "Хива ш. -Ғозовот к.-Арвук к. - Моноқ к." йўлида 4 км, 4Н 1934 "Гандимён к .-Ғовуккўл к." а/й 4,5 км йўлида асфальтлаштириш ишлари олиб борилиб, тумандаги жами умумфойдаланув йўлларида 58 км асфальтабетонлаштириш ишлари амалга оширилган.
Тумандаги Ички хужалик йулларини жорий таъмирлаш бўйича Қаттибош МФЙ ички хўжалик йулларида 2,6 км, Шомохулум МФЙ Табиблар кучасида 1,4 км, Арвик МФЙ Янгибозор кучасида 1,3 км, Қумёп МФЙ Шарқ Юлдузи кўчасида 1 км, Индавак МФЙ Нур Жамол кучасида 0,8 км, Журён МФЙ Хон Исмоил кўчасида 1,85 км ШПС ётқизиш ишлари амалга оширилган. Бундан ташқари тумандаги мактаб, ҚВП га боручи йўлларда 6,9 км асфальтабетон ва ШПС ётқизиш ишлари бажарилиб туман бўйича жами таъмирлаш ишлари 13 млрд. 690 млн. сўмни ташкил қилган
2022 йилда Хива туманида ўта оғир ҳудудлардаги маҳаллалар ички хўжалик йўллари (ички кўчалар) ни таъмирлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасига Серчалли, Оқ ёп, Пирнахос маҳаллаларининг ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича таклиф киритилган. Ҳар бир таъмирланадиган йўл манзилли давлат дастури орқали амалга оширилади..