Аҳолини рўйхатга олиш

27.04.2021 428 Yangiliklar
?Мамлакатимизда 2023 йилда ўтказилиши белгиланган аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бир қатор давлат органларининг иштирокида амалга оширилади. Шу жумладан,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузиш, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларида доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда ушбу пунктларнинг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлайдилар.Бундан ташқари ?:
?маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва хонадонларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаш; 
?жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлаш,уларни ўқитишни ташкил этиш ва бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш,
?рўйхатга олиш варақларини ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини вақтинча сақлаш учун қўриқланадиган хоналар ажратиш юзасидан чоралар кўриш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган.