Хотира ва қадрлаш куни олдидан

08.05.2021 459 Yangiliklar
9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан,  Хива туманидаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонига ташриф буюрилди.
Хива тумани ҳокими О.Матякубов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Абдукаримов, мудофаа ишлари туман бўлими, сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида  Соёт маҳалласида яшовчи, 103 баҳорни қаршилаган, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Самандар ота Худайберганов хонадонида бўлиб, отахонга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табрикномаси ва 12 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек туман ҳокими Самандар ота Худайбергановга ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг уруш қатнашчисига йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди. 
Биз кўрган қийинчилик кунлар ортда қолгани рост бўлсин, юртимиз тинчлигига кўз тегмасин дея дуо қилган уруш қатнашчиси, кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамхўрликлар учун мамлакатимиз раҳбари, туман ҳокими ва мутасаддиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.








и ещё 3