Техникалар шайлиги кўздан кечирилди

Бугун тумандаги машина трактор паркида техникаларнинг ғалла мавсумига шайлиги ва амалга оширилаётган агротехник тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳоким О.Матякубов, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, камбайнчилар иштирок этишди. Туман ҳокими сўзга чиқиб ғалла ўриш техникаларини мавсумга пухта тайёрлаш, керакли бўладиган эҳтиёт қисмларни ҳозирданоқ жамлаб қўйиш ва мавсумни уюшқоқлик билан олиб бориш ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Бундан ташқари ҳозирги об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда, пахта далаларида ўтказиладиган ҳар бир агротехник тадбирларни муддатида бажарилишини, ҳосил гарови манашу агротехник тадбирларга боғлиқлигини таъкидлаб ўтди.