Ногиронлик аравачалари тарқатилди

10.05.2021 434 Yangiliklar
Хива туманида хайрия ишлари давом этмоқда

Навбатдаги хайрия тадбирида туманнинг Полосултон, Aл-Хоразмий, Соёт маҳаллаларида  истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларга, Жумладан: Соёт маҳалласида яшовчи, 1929 йилда туғилган иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида фидокорона меҳнат қилган Маткаримова Нурпошша онага, Полосултон маҳалласида яшовчи 1949 йилда туғилган Гавҳар Вапоевага, Aл-Хоразмий маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган туғма ногирон Машарипова Шахнозага
 ногиронлик аравачалари топширилди. Aравачалар хотин-қизлар жамоат фонди ва туман ҳокимлиги томонидан тақдим этилди. 

– Қизим болалигидан юра олмайди, уйда ўтириб зерикарди. Энди аравачада кўчаларни айлантириш имкони борлигидан хурсандман. Давлатимизга, фондга, ташкилотчиларга ўз миннатдорлигимни билдираман дейди Aл-Хоразмий маҳалласида яшовчи Л.Қурёзова.