Тумандаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида “ шу мактабнинг фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган юқори синф ўқувчилари ўртасида билимлар беллашуви бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими О.Матякубов ва сектор раҳбарлари ва барча мактаб директорлари иштирок этишди. Беллашув уч шарт бўйича амалга оширилиб: 1-шарт умумий савол жавоблар, 2-шарт тезкор савол жавоб, 3-шартда ўқувчиларнинг ўзлари танлаган фан бўйича билимлари синовдан ўтказилди ва умумий натижалар бўйича ғолиблар аниқланди.Тадбир якунида туман ҳокими сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, олий ўқув юрталари талабалари бўлиш бахтини тилади. Беллашув, ғолиблар ва барча иштирокчилар сектор раҳбарларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.