АВАЗ ДУНАК ВА ҚОРАҚУМ МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ЯНГИ БИНОДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020- йил 18- февралдаги “Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ 4602 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Хива тумани маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари учун янада қулай шароит ва муқим ўринга эга бўлишлари учун, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий бинолар қурилиб фойдаланишга топширилмоқди. Бугун 17.05.2021 куни тумандаги Аваз дунак ва Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги биноси фойдаланишга топширилди.Бинонинг тантанали очилиш тадбирида туман ҳокими О.Матякубов, сектор раҳбарлари, фахрийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.