Ўзбекистон Республикаси Президентиниг ПҚ-5088 сонли “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Хива тумани, Атожан тўра маҳалласи ҳудудида ёшлар кичик саноат зонаси ташкил қилиниб, 2 гектар ер майдонлари ажратилган. Тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида бугун ушбу ҳудуддан 12 нафар ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш лойиҳалари асосида 300 кв метрдан-1000 кв метргача ер майдонлари ажратиб берилди. Ушбу кичик саноат зонасидаги ёшларга берилган ер майдонлари 5 та йўналишда, 40 та лотларга ажратилган бўлиб хеч қандай аукционларсиз берилади. Тадбиркорларга қўйиладиган ягона шарт бу. лойиҳалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиши ҳамда 10 нафар ёшларни иш билан таъминлаб, қисқа фурсатларда ташкил қилинадиган йўналишлар бўйича ишларни бошлаш талаб этилади. Ҳозирда саноат зонасининг электр энергия, табиий газ ва ичимлик суви, канализация тармоқларига уланиш юзасидан ишлари давом қилмоқда. Тадбирда туман ҳокими О.Матякубов, сектор раҳбарлари, ИИВ МОМБ масъул ходими В.Муродов, Марказий банк масъул ходими Э.Икромовлар иштирок этишди