Хива тумани, Дошёқ маданият марказида Хоразм вилоят ҳокимлиги мутасаддилари қабули бўлиб ўтди. Қабулни вилоят ҳокими ўрнибосари Қ.Игамбергенов олиб борди. Фуқаролар томонидан қилинган ҳар-бир мурожаат ўрганилиб тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотларга йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.