Хива туманида ёшлар ойлиги доирасида " БИЗНЕС МAРAФОН" мотивацион тренинглар лойиҳаси асосида KHIVA SILK ишлаб чиқариш корхонасида ҳоким, сектор раҳбарлари ва ёш тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг соҳага оид ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда етакчи ва ёш тадбиркорлар иштирок этишди. Муваффақиятга эришиш сирлари мавзусида туманнинг етакчи тадбиркорлари ёшларга мотивацион тренинглар ўтказишди. Иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга сектор раҳбарлари тўлалигича жавоб бериб ўтишди ва таклиф ҳамда мурожаатларига амалий ечим топиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди