Оромгоҳлар фаолияти ўрганилди

08.06.2021 398 Yangiliklar
Туман ҳокими О.Матякубов 6-сонли мактаб қошида ташкил қилинган "Қалдирғоч" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини кўздан кечирди.  Мазкур даргоҳ туман ҳокими ташаббуси билан қайта таъмирланиб, фаолият юритиши учун тайёр ҳолатга келтирилди. 120 нафар ўқувчига мўжалланган, ҳозирги кунда  тўла қувват билан фаолия кўрсатаётган оромгоҳда, сунъий қопламали спорт майдончаси, стол теннислари, шаҳмат-шашка тўгараклари, кутубхона, шинам ётоқхоналар, 3 маҳал иссиқ овқат ҳамда туну-кун навбатчилик постлари  ташкил қилиниб, болаларни китоблар ўқишлари, ўйнаб дам олишлари учун барча шароитлар яратилган.