“Ёшлар ойлиги” доирасида ,,Ҳокимнинг ёшларга мурожаати" лойиҳаси асосида, туман ҳокими О.Матякубовнинг ёшларга мурожаати тингланилди. Тадбирда таълим муассасалари битирувчилари, ишсиз, уюшмаган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирок этишди
Иштирокчиларга ўтган давр мобайнида туманимиз ёшларига қаратилаётган эътибор ва имкониятлар, шарт-шароитлар аниқ рақамларда кўрсатиб ўтилди. Учрашувда туман ҳокими ёшларга мурожаат қилар экан “Олдимизда қилиниши керак бўлган вазифалар талайгина, фақат бирдамликда, тинимсиз меҳнат орқали юқори натижаларга эришамиз” дея таъкидлаб ўтди. Иштирокчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан туман ҳокимига мурожаат этишиб, тегишли жавоб олдилар.