Маҳаллалар жамиятнинг кичик бўғини сифатида барча инсоний фазилатларни шакллантириш, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Маҳалла фуқаролари йиғинлари ходимларига янада қулайликлар яратиш мақсадида бугун тумандаги Хазрати Хайит эшон, Сапча ҳамда Полосултон маҳалла фуқаролар йиғинлари биноси янгидан қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. Биноларнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими О.Матякубов, сектор раҳбарлари иштирок этишиб, маҳалла раисларнини янги бино билан муборакбод этишди ва замонавий компьютер жамланмасини тақдим қилишди.
Туманда 34 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, шундан 16 та маҳалла биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Қолган 18 та маҳалла биноларида қурилиш таъмирлаш ишлари давом эттирилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топшириш режалаштирилган.