ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРГА ТАКРОРИЙ ЭКИН ЕРЛАРИ АЖРАТИЛДИ

17.06.2021 548 Yangiliklar
Бугун Хива туманининг 1-сектор ҳудудида Қорақум, Серчали, Бўстон, Дошёқ, Гулшан маҳаллаларидаги 252 нафар ишсиз, аёллар ва ёшлар дафтарида турувчи фуқароларга ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин экиш учун 63 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.. 
Ер майдонларини ажратиш ишларини ўз назоратига олган туман ҳокими О.Матякубов фуқароларга экиладиган экин турлари ва уларни жойлаштириш тартиби тўғрисида тушунчалар бериб, ажратилган ер майдонларини ҳақиқий эгаларига етиб боришини ўз назоратига олган.