Хива туманида "Aёллар дафтари"да рўйхатда турувчи 100 нафар хотин-қизлар Бухоро шaҳрининг тарихий обидалари, сўлим гўшалари, муқаддас қадамжолари ҳамда диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил қилинди. Кўҳна, қадимий шаҳарларга саёҳат қилиш инсон кайфиятни кўтарибгина қолмасдан балки тарихимизни чуқурроқ англаб етишга, дунёқарашни кенгайтиришга, тарихий обидалар билан танишишга замин яратади.