Хива туманида навқирон авлод саломатлигини таъминлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун кенг имконият ва қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун туман ҳокими О.Матякубов 6-мактабда ташкил қилинган Қалдирғоч оромгоҳи 2-мавсумидаги яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Оромгоҳда спорт-соғломлаштириш тўгараклари ташкил этилган. Дам олиш масканларидаги бой китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази болаларнинг севимли масканига айланган. Спорт мусобақалари, фан, рақс, рассомлик, моҳир қўллар тўгараклари уларнинг билимини ошириш ва қизиқиши бўйича ҳунар ўрганишида кенг имконият яратади. Асосийси, ушбу масканларда ўғил-қизлар дам олиш билан бирга, турли танловлар, беллашувларда фаол қатнашиб келмоқдалар. Оромгоҳдаги кенг имкониятлар болаларни соғломлаштириш, баркамол ва етук шахслар этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади.