Умумий ўрта таълим мактаблари мавсумга тайёргарлак ҳолатлари ўрганилди

22.06.2021 522 Yangiliklar
Туман ҳокими О.Матякубов 7, 22, 6 ҳамда 39- умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқув мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги амалга оширилаётган таъмирлаш ва  ободонлаштириш ишлари жараёнларини кўздан кечирди. Мактабларга ташриф давомида ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам кўрсатилиб, айтилган камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш борасида масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни касб-хунарга ўргатиш мақсадида ташкил қилинган тўгараклар фаолитини ҳам кўздан кечириб, тўгарак аъзолари билан мулоқот ўтказди.