Бугун 23.06.2021 куни "Дошёқ" маданият маркази биносида Хива туман ҳокими О.Матякубовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
📌ҚАБУЛДА тингланган масалалар:
👉Ишга жойлашиш масаласида амалий ёрдам -2 та;
👉Моддий ёрдам бўйича амалий ёрдам - 8 та;
☝️Такрорий экин майдонларидан дехқончилик қилиш учун ер майдони ва бошқа масалалар юзасидан 13 та мурожаатлар тингланиб амалий ёрдам бериш бўйича маъсулларга топшириқлар берилди.
Такрорий экин майдонларидан дехқончилик учун ер майдони сўраб мурожаат қилган 8 нафар фуқаронинг мурожаатларига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилиб ер майдонлари ажратилди
⏰ Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
‼️Эслатиб ўтамиз, Хива туман ҳокими О.Матякубовнинг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 10.00 да бўлиб ўтади.