Бугун, 24-июн куни Хива туманидаги мактаб битирувчилари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмаркада субсидия ажратувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, мини технологияларни ишлаб чиқариш корхонаси, тижорат банклари ва бошқа бир қатор идорва ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Тадбирда 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ш.Абдалниязов, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбар ходимлари иштирок этишди.