Тил миллат хазинаси

09.07.2021 395 Yangiliklar
Жорий йилнинг 8-июл санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Хива туманида маскур қарор ижросини таъминлаш ҳамда ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш юзасидан Хива тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи Б.Рустамов бошчилигидаги туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур ўрганишлар натижасига кўра туман марказий кўчаларидаги ташқи ёзув, реклама устунлари, пешлавҳалардаги ёзувлар, савдо шахобчалари ёзувларидаги камчиликлар аниқланиб, мавжуд камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф қилиш юзасидан масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.