ДЕПУТАТ ДОИМ ХАЛҚ БИЛАН БИРГА

13.07.2021 343 Yangiliklar
Хива туманининг Шайх Нажмиддин Кубро маҳалласи, Чорбоғ кўчаси, 8 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Панаева Нуқулжон адолат СДП депутати М.Эшниязовга турмуш ўртоғини касалхонада ётқизишга ҳамда 1996 йилда туғилган қизи Саъдуллаева Донохон рухий касаллик билан ногиронлар рўйхатида бўлганлиги сабабли, “Азалептол” дори воситасини олишида амалий ёрдам бериш бўйича мурожаати юзасидан депутат томонидан фуқаро талаби қондирилиб, 50 таблетка “Азалептол” дори воситаси бепул етказиб берилди. Бундан ташқари Н.Панаеванинг турмуш ўртоғи 1961 йилда туғилган Шоназар ака бетоблиги бўйича терапия бўлимига ёткизиш режалаштирилди. Моддий ёрдам масаласи бўйича эса маҳалла раиси билан гаплашиб қонуний томонлама ёрдам бериш масаласи кўриб чиқилди.