Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди.
Кун тартибида:
1. Хива туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги халқ қабулхонасининг аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини ишлаш аҳволи тўғрисида 2-чорак якуни бўйича ахбороти тўғрисида.
3. Хива туманида саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш хизмат кўрсатиш соҳаларини яхшилаш ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантириш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
4. Хива тумани Давлат солиқ инспекциясининг бюджетга ҳисобланган солиқ суммаларини ўндириш белгиланган режа кўрсаткичларини ижросини таъминлаш ва қўшимча манбаларни жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
5. Ўзбекистон Республикаси бош прокуротураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Хива туман бўлимининг 2021 йил 6 ойи давомидаги фаолияти бўйича ахбороти тўғрисида.
6. Хива туманида буғдойдан бўшаган ерларни аҳолига ажратиб бериш қишлоқ хўжалиги экинларни парвариши ҳамда озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида
7. Хива туманида 2021 йил ярим йилликда янги иш ўринлари ташкил этиш,аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш юзасиданамалга оширилган ишлар тўғрисида.
8. Хива туманидаги аҳоли пунктининг номини қайта номлаш тўғрисида.
9. Хива туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ўз вазифаларини сидқидилдан бажармаётганлиги сабабли уларнинг иш фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил қилиш тўғрисида.
10. Ҳозирги кунда ўта оғир касаллик билан касалланиб ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиб қолган оилаларни “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритиш тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар тингланилиб, халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди