ТАЪЛИМ ДАРГОХЛАРИ ЎҚУВ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА 

15.07.2021 319 Yangiliklar
 Туман ҳокими О.Матякубов 9-сонли мактабдаги таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Мактабнинг ўқув хоналари, стол-стуллар ўқув мавсумига шай ҳолатга келтирилган. Ўқув биносининг ташқи фасад қисмларига ранг бериш, мактаб ҳудудидаги йўлакчаларга бетон ва брусчатка қопламаларини ётқизиш ишлари давом этмоқда. Туман ҳокими мазкур жараёнларни кўздан кечириш баробарида аввало ишнинг сифатини қаттиқ назоратга олиш ва қисқа фурсатда белгиланган ишларни якунлаш борасида масъулларга топшириқлар бериб ўтди.