#ОЧИҚ МУЛОҚОТ

16.07.2021 343 Yangiliklar

Бугун 16.07.2021 куни Хива тумани ҳокимлиги биносида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсара Қурбанбоева иштирокида туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 
Йиғилишда Г. Қурбанбоева туманида “Аёллар дафтари” нинг юритилиши,  аёлларга қилинаётган эътибор, шарт-шароитлар, уларни қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими  оилавий ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни аниқлаш ва ажримларни олдини олиш, уларни яраштириш борасида гапириб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва бажарилиши лозим бўлган  вазифалар белгилаб олинди.