38-МАКТАБ ЯНГИ ҚИЁФАДА

17.07.2021 340 Yangiliklar
 Туман ҳокими О.Матякубов Аваз дунак маҳалласидаги 38-сонли мактабга ташриф буюрди ва қурилиш, таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Мактабдаги таъмирлаш ишлари қурилиш корхонаси томонидан режали ва жадал суръатларда олиб борилиб, ўқиш мавсуми бошланиши арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Эътиборли жихати шундаки олдин спорт зал мавжуд бўлмаган ушбу мактабда қўшимча янги замонавий спорт зали ҳам қад ростламоқда. Бу албатта ўқувчилар учун янги ўқув йилига муносиб туҳфа бўлади