Сайёр қабул

26.07.2021 297 Yangiliklar
Бугун 26.07.2021 куни Қорақум маҳалласидаги 29 - сонли мактабда Хива тумани ҳокими О.Матякубовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. 
ҚАБУЛДА ишга жойлашиш, касалликдан даволанишда амалий ёрдам бериш, моддий ёрдам бўйича ва  бошқа масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланиб амалий ёрдам бериш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
⏰  Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси туман ҳокими назоратига олинди. 

‼️Эслатиб ўтамиз, Хива туман ҳокими О.Матякубовнинг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар  куни соат 11.00 да бўлиб ўтади. Қабул манзили ва вақти ҳақида фуқаролар бир кун олдин огоҳлантирилади.