Навбатдаги сайёр қабул

27.07.2021 332 Yangiliklar
Бугун 27.07.2021 куни Оқёп маҳалласидаги 7 - сонли мактабда Хива тумани ҳокими О.Матякубовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. 
Қабулда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар жойида масъулларга йўналтирилиб, ижроси туман ҳокимининг назоратига олинди.                                                              
‼️Эслатиб ўтамиз, Хива туман ҳокими О.Матякубовнинг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар  куни соат 11.00 да бўлиб ўтади. Қабул манзили ва вақти ҳақида фуқаролар бир кун олдин огоҳлантирилади.