Туман аҳолиси билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Хива тумани ҳокими О.Матякубовнинг кундалик сайёр қабуллари давом этмоқда. Бугун 30.07.2021 куни навбатдаги қабул Дошёқ маданият марказида бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими О.Матякубов, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишиб, фуқаролар томонидан бир нечта масалалар юзасидан билдирилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди. Ҳар бир қилинаётган мурожаат ижроси шахсан туман ҳокимининг назоратига олинган.
‼️Эслатиб ўтамиз, Хива туман ҳокими О.Матякубовнинг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар куни соат 11.00 да бўлиб ўтади. Қабул манзили ва вақти ҳақида фуқаролар бир кун олдин огоҳлантирилади.